Линклар

Малайзияда ўзбекистонлик 17 аёл жинсий қулликдан қутқарилди


Жинсий қулликка қарши иллюстратив сурат.

Жинсий қулликка қарши иллюстратив сурат.

Малайзия полицияси ўзбекистонлик 17 аёлни жинсий қулликдан қутқарди. Бу ҳақда Малайзиянинг Букит Цейлон шаҳри полицияси бошлиғига таянган ҳолда ахборот агентликлари хабар тарқатди.

Полиция бошлиғига кўра, рейд давомида аёлларни жинсий қулликда сақлаган қўшмачи аёл қўлга олинган. Хабарда қулликдан қутқарилган аёллар Малайзияга қандай келиб қолгани ва уларнинг ёши очиқланмаган.

Полициянинг билдиришича, сўнгги пайтларда Малайзияга Марказий Осиёдан кўплаб муҳожирлар кела бошлаган. Улар бу ерда иш топа олмаганидан сўнг жинсий хизмат кўрсатиш соҳасида ишлашга мажбур бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG