Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 10 ноябрда вазирлик расмий веб сайтида виртуал қабулхона иш бошлади.

Ушбу қабулхонага жисмоний ва юридик шахслар исталган вақтда талаб, таклиф ва аризалар билан шахсан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўзига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Ташқи ишлар вазирлиги виртуал қабулхонаси Ўзбекистон президенти ва бош вазири вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев ўзининг виртуал қабулхонасини очганидан деярли икки ой ўтиб иш бошламоқда.

Манзили - pm.gov.uz бўлган Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонаси Ўзбекистондаги жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятларини қабул қилиш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG