Линклар

logo-print

Абдулла Орипов жанозасида Шавкат Мирзиёев қўл боғлаб турди (ВИДЕО)


Абдулла Орипов Чиғатой қабристонида дафн этилди

Абдулла Орипов Чиғатой қабристонида дафн этилди

АҚШнинг Техас штати, Ҳьюстон шаҳрида 5 ноябрь куни 75 ёшида вафот этган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Тошкентдаги Чиғатой қабристонида дафн этилди.

Абдулла Орипов жасади Қўшма Штатлардан 8 ноябрь куни Москва орқали Тошкентга юборилган эди.

Абдулла Орипов Дўрмондаги ҳовлисидан чиқарилди, жаноза маросими 11:00 да бошланди.

Озодлик мобил мухбирининг ёзишича, жаноза маросимида юзлаб одамлар иштирок этди.

Майит чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Истанбулдан Тошкентга учоқда олиб келинганди, дейди Тошкентдан мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов.

Ташанов шоир маъракаси пайшанба куни эрталаб соат 8дан бошланганини айтди.

Биринчи марта

Майит Чиғатой қабристонида тупроққа қўйилди

Майит Чиғатой қабристонида тупроққа қўйилди

Абдураҳмон Ташанов жаноза маросимига президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг келганидан ҳайратланганини илова қилди.

"Соат саккиз яримлар атрофида Ўзбекистон бош вазири, муваққат президент Шавкат Миромонович Мирзиёев келиб, ҳукумат аъзолари билан биргаликда Абдулла Ориповни хонадонида, ҳалиги ўзбекчиликка..., қўл боғлаб туришди то ўн яримларгача ўша ерга келганлар билан сўрашиб. Мен биринчи марта бунақанги ҳолатни кўришим. Чунки, у ерда келмаган амалдорнинг ўзи йўқ эди," дейи Абдураҳмон Ташанов.

Ташанов Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, йиғилганлардан узр сўраган ҳолда, жаноза маросимини тарк этганини айтди.

Абдулла Орипов жанозасини эрталаб соат 11да Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг раиси, муфтий Усмохон Алимов ўқиди.

Майитни сўнгги манзилга юзлаб одамлар машиналар карвонида йўл патрул хизмати ходимлари назоратида кузaтишди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG