Линклар

Россияда инсон ҳақлари бўйича омбудсмен Татьяна Москалькова чет элликларни сақлаш марказлари (СУВСИГ) учун маблағ ажратишни сўраб, Россия ҳукуматига мурожаат қилди. Омбудсменга кўра, маблағ камлиги боис, меҳнат муҳожирларини депортация қилиш жараёни узоққа чўзилмоқда. Ҳуқуқ фаоллари маълумоти бўйича, Россия депортация марказларда сақланаётган хорижликларнинг кўпини Ўзбекистон ватандошлари ташкил этади.

Россияда инсон ҳақлари бўйича омбудсмен Татьяна Москалькованинг айтишича, депортация марказларида муҳожирлар баъзан 2-3 йилга қадар ушлаб турилади. Бундай вазият, Татьяна Москалькованинг фикрича, муҳожирлар орасида ўз жонига қасд қилиш, норозилик чиқишлари ҳамда ижтимоий тангликни юзага келтирмоқда.

23 сентябрда Россия играция қонунларини бузган муҳожирларни депортация қилишни вақтинча тўхтатганди. Рус оммавий ахборот воситалари маҳаллий мутасаддиларга таяниб Россия Ички ишлар вазирлигида хориж ватандошларини бадарға қилиш ва ҳужжат расмийлаштиришга маблағ етмаётганини хабар қилганди.

Россия президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаш миграция комиссияси раҳбари Евгений Бобров, Озодлик билан суҳбатда, депортация марказлари учун маблағ ажратиш мурожаатига ҳукумат ҳозирча муносибат билдирмаганини айтди.

Евгений Бобровнинг ишонишича, агар Россия ҳукумати зудлик билан етарли миқдорда маблағ ажратмаса, вазият янада кескинлаши мумкин.

Россияда депортация билан шуғулланадиган Миграция масалалари бўйича бош бошқарма унда маблағ йўқлини билдирган.

Олдин, бошқармага кўра, депортация қилиш учун пул ажратилган, лекин етарли миқдорда бўлмаган.

- Биз ҳукуматга қилган мурожаатимизда иложи борича тезроқ маблағ ажратишни сўрадик. Чунки, Россия ҳукумати етарли миқдорда пул ажрамагани боис, инсонлар ўз ихтиёрларига қарши, бир неча ойлаб депортация марказларида ушлаб турилади, - деди Евгений Бобров.

Россия ҳукумати муҳожирлар сақланаётган депортация марказлари учун ойига 23-25 минг рубл (тақридан $395) маблағ ажратади.

Ушбу маблағ – муҳожирларнинг еб-ичиши, коммунал хизмат, марказ хизматчилари маошлари ва бошқа харажатлар учун сарфланади.

Меҳнат муҳожирларнинг ўз пуллари эвазига депортация қилиш ҳам қўлланилади, бироқ бундай амал Россия қонунларига киритилмаган.

Евгений Бобровнинг айтишича, Россия президенти ҳузуридаги инсон ҳақлари бўйича Кенгаш яқинда Россия ҳукуматга топширган таклифида, ўз маблағи ҳисобида депортация қилинган муҳожирнинг Россияга кириш тақиқи қисқартирилиши ҳам ўрин олган.

- Депортацияга тушган муҳожирларнинг ўз маблағи ҳисобига депортация қилиш маъмурий коддексга киритиш лозим. Агар муҳожирнинг Россияга киришига тақиқ киритилган бўлса, ушбу тақиқ муҳлатини қисқартиришни таклиф қилдик, - дедиЕвгений Бобров.

Ўзбекистон ватандоши Жавлон Ярослав вилояти Тутаев шаҳридаги хорижларни вақтинчалик сақлаш марказида (СУВСИГ) ярим йилдан буён ушлаб турилмоқда. Жавлоннинг айтишича, марказдаги хорижликларнинг аксари ўзбекистонликлардир.

- Мен турган иккинчи қаватда турмадан чиққанлар, пастки қаватда кўчадан тутиб келинган мигрантлар ўтиришибди. Кўчадан ушлаб келинган ўзбекистонликлар тақрибан 40 нафарга яқин. Қамоқ жазосини ўтаганлар эса тақрибан 15 киши. Энг ками 2 ойдан буён ўтирибди. Қолганлари ярим, ҳатто бир йилдан ҳам ортиқ кутиб ўтиришибди. Бу ерда кўпчилик пул келишига қараб ўтирибди. “Ўзларинг пул топиб кетинглар”, деб айтишяпти. Одами борлар, пул келтириб беряпти, менга ўхшаганлар эса ойлаб, ҳаттоки, йиллаб ўтирибди. Шароити оғир, қамоқдан қолишмайди, ташқарига чиқармайди, ҳатто дерезалар шишаси краска қилинган, ташқаридаги манзарани кўролмайсан, - деди Жавлон.

Россия матбуотининг Федерал миграция идорасига таяниб ёзишича, 80га яқин миграция марказларида 5,7 минг нафар чет эллик сақланмоқда.

Уларнинг 1,7 минг нафари Марказий Осиё ватандошларидан иборат.

Сўнги пайтлада Россия депортация муассаларида хорижликлар орасида норозилик чиқишлари, ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳоллари ҳам кузатилган.

Жорий йил ёзида Тула депортация марказида ўзбекистонлик ногирон ўзини осиб қўйгани борасида Озодлик хабар берган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG