Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:31

"Эй ҳукумат, халққа ёрдам керак!"

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Эй ҳукумат, халққа ёрдам керак!"

Касбийлик муштарий у яшаётган Талишбе қишлоғида мавжуд ижтимоий муаммолардан шикоят қилди:

"Мен Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Талишбе қишлоғидан ёзмоқдаман.

Эй ҳукумат, бизнинг қишлоғимизда яшаётган халққа ёрдам керак. Свет кунига фақат 5-6 соатга берилади. Қолган пайт светсиз ўтирибмиз. Ахир, ёш боласи бор оилалар бор-ку. Қишда умуман яшаб бўлмайди… Бир пиёла чой ҳам ичиб бўлмайди. Кечқурунлари "овқатланамиз", дейшимиз билан свет ўчиб қолади.

Шунингдек, ҳар бир хонадонга энг камида 1 миллиондан "қарзингиз бор", деб келади. Ёнмаган светга қанақасига қарздорлик бўлади? Оддий халқ бунча пулни тўлашга қурби етмайди. Имконияти йўқ-ку, ахир.

Ҳокимиятда ўтирган акаларимиздан илтимос қиламан, бизнинг қишлоғимизга келиб, бизга ҳам имконият яратиб беринг.

Оддий халқ свет йўқлиги туфайли ҳақиқатан жуда қийналиб кетди. Бизнинг қишлоғимизда "мана-ман" дейдиган эркак йўқ. Чиқиб катталарга айтишга қўрқишади. Бунинг олдини олишни ва қишлоғимизга назар ташлашни Бош вазир Мирзиёевдан илтимос қиламан.

Шунингдек, кўчаларимизга асфальт ётқизиб беришингизни илтимос қилиб сўрайман. Йўлларимизга столбалар ўрнатиб, свет билан таъминлаб беринг, илтимос сиздан.

Майли, энг асосийси свет ўчмаса бўлди. Газни айтмасак ҳам бўлади. Газни ёқмасдан, "қарздорлик" деб келди. Ҳар бир оилага 1-2 миллион сўм қарз ёзиб кетишди. Тўлашга қурби етганлар - тўлади, тўлашга имконияти бўлмаганлар эса қарздор бўлиб қолди. Мен ҳам қарздор бўлиб қолдим. Газга тўла олмадим етишмовчилик туфайли. Айни пайтда газ трубалари ҳам қолмади.

Бироқ, газ ўзимиздан чиқадиган жаннат-маконку ахир. Юртимиздан чиқса-да, бизга етиб келмаса…

Туманимизнинг катталари қаерга қарашмоқда, билмайман… Ҳаммаси ўз тинчлигини ўйлайди. Биров билан умуман иши йўқ. Бизлар кимдан каммиз? Бизга ҳам шароит яратиб беришингизни илтимос қиламан. Шаҳардан меҳмонга келган қариндошлар "чўлда яшаябсиларми", деб кулишади.

Сизларни ҳам безовта қилмас эдим… Аммо, мажбур бўлганимдан ёзмоқдаман. Талишбе қишлоғимизга келиб, оддий халқ билан суҳбат килсангиз, барча айтилган гаплар рост эканини билиб оласиз".

"Президентликка номзодлар ҳар ойда бир келиб турганда, туманимизда барча камчиликлар ҳал бўларди"

Хоразмлик муштарий президентликка номзодларнинг ташрифи туфайли Шовот туманида барча идоралар таъмирлаш ишларига жалб этилганини билдирди:

"Хоразм вилоятидаги Шовот тумани президентликка номзодларни кутмоқда. Сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтар экан. Тумандаги барча идоралар 15 кундан буён кўчаларда таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Улар агар ҳар ойда келиб турганда, туманимизда барча камчиликлар ҳал бўлар эди".

Автомобилларга "чёткий" номер олиш нархлари маълум бўлди

Озодлик тингловчиси Ўзбекистонда автомашиналар учун чекланган давлат рақамлари сотувга чиқганини билдирди.

1. Биринчи тоифадиги "Платина" номерларнинг (яъни 001, 005, 007, 500, 700, 555, 777) нархи 29 миллион 955 минг сўм қилиб белгиланган.

2. Иккинчи тоифадиги "Олтин" номерлар (яъни 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900, 111, 222, 333, 444, 666, 888, 999) 14 миллион 977 минг 500 сўм қилиб белгиланган.

3. Учинчи тоифадиги "Кумуш" номерлар (яъни 010, 020, 030... 077, 101, 202, 303... 707, 770) 7 миллион 488 минг 750 сўм қилиб белгиланган.

4. Тўртинчи тоифадиги "Бронза" номерлар (яъни 011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099, 110, 220... 550... 701, 702, 703, 704, 705... 727, 737, 747... 797) 2 миллион 995 минг 500 сўм қилиб белгиланган.

Асфальт ётқизишнинг ўзбекча усули..ми?

Озодлик муштарийси Сурхондарё вилоятида йўлларга асфальт ётқизилаётгани акс эттирилган фотосуратларни йўллади. У йўл таъмирлаш ишлари сифатсиз тарзда амалга оширилаётганидан шикоят қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG