Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:33

Каримов вафотидан кейин ҳам сайловлар “каримовча” бўладими?


Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссияси

Жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистондаги президентлик сайлови кейинги чорак аср мобайнида илк бор Каримов иштирокисиз ўтмоқда.

Бу сайловда илк марта ЕХҲТга аъзо бўлган 13 мамлакат вакилларидан тузилган 17 кишилик кузатувчилар миссияси қатнашмоқда.

Шунга қарамасдан Ўзбекистондаги сиëсий фаоллар Каримов ўлимидан кейинги сайловлар эски услубда давом этишидан ҳавотир билдирмоқда.

“Каримов ўлимидан кейинги сайловлар яна “каримовча” бўладими?” деган савол жавобини Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Каримов ўлимидан кейинги сайловлар яна “каримовча” бўладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:24 0:00
Бевосита линк

Дастур мобайнида Озодлик мухбири Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов штаби билан ҳам боғланди.

Ўзини таништирмаган ХДП мулозимларидан бири сайловнинг “хола-хола” ўйини эмас, балки жиддий мужодала эканини таъкидлади.

Бундан икки кун олдин эса ҲДПнинг яна бир мулозими ўз партиясининг мухолиф эмаслигини Озодлик мухбирига айтганди.

Қурултой дастурида Тошкент ва Андижондан қатнашган сайловчилар назарида 4 декабрга мўлжалланган сайловлар “эски тос –эски ҳаммом” тарзида ўтади.

Марказий сайлов комиссияси тўрт номзодни,Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаровни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар этиб рўйхатга олган.

XS
SM
MD
LG