Линклар

ЕИ Трамп қасамёдга келтирилгунига қадар Россияга нисбатан санкциялар муддатини узайтиради


Европа Иттифоқи ва АҚШ байроғи.

Европа Иттифоқи ва АҚШ байроғи.

Европа Иттифоқи АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп қасамёдга келтирилгунига қадар Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддатини узайтиради.

Reuters агентлигининг билдиришича, Россияга нисбатан узайтирилган санкциялар муддати 2017 йилнинг 5 мартида якунланади.

Агентликнинг дипломатларга таяниб хабар беришича, Трамп 20 январда президент сифатида қасамёдга келтирилганидан сўнг санкциялар муддатини узайтиришда муаммолар пайдо бўлиши кутилмоқда.

Россияга нисбатан санкциялар Москва Қримни аннекция қилгани ва Украина Шарқидаги вазиятни издан чиқаргани ортидан жорий этилган эди.

Дональд Трамп ўз сайловолди дастурида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиш масаласини муҳокама қилишни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG