Линклар

Барак Обама ва Дональд Трамп 10 ноябрь куни ҳокимиятни топшириш йўналишидаги биринчи учрашув доирасида Оқ уйда учрашди. Трампни Оқ уйга амалдаги президент Барак Обама таклиф қилди.

Обаманинг учрашувдан сўнг билдиришича, улар ташқи ва ички сиёсат масалаларини ҳар томонлама муҳокама қилганлар. Мазкур масалаларда фикр алмашинув қониқарли ўтгани айтилди.

Дональд Трамп эса учрашув узоққа чўзилганини, “икки томон кўп муаммоларни, шу жумладан, қатор қийинчиликларни ҳал этиш масаласини муҳокама қилганини” билдирди.

Икки кун олдин Обама ўз командасига АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга ҳокимиятни топширишни муваффақиятли ўтказишга тайёргарлик кўриш тўғрисида кўрсатма берган эди.

Дональд Трамп 8 ноябрда ўтган сайловда рақиби Ҳиллари Клинтондан кўп овоз олиб АҚШнинг сайланган президентига айланган. Трамп президентлик лавозимига расман 2017 йилнинг 20 январидан киришади.

XS
SM
MD
LG