Линклар

Мозори Шарифдаги немис консулхонасига ҳужум оқибатида 4 одам ҳалок бўлди


Афғонистондаги террор ҳужумларидан бирида яраланган одамни эвакуация қилиш пайтида олинган сурат.

Афғонистондаги террор ҳужумларидан бирида яраланган одамни эвакуация қилиш пайтида олинган сурат.

Толибон жанггарилари Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида жойлашган Германия консулхонасига ҳужум қилди.

Хабарда айтилишича, худкуш ўзини элчихона олдида автомобилда портлатиб юборган. Бунинг оқибатида 4 одам ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам яраланди. Яраланганларнинг асосий қисми аёллар ва болалардир.

НАТОнинг Афғонистондаги вакили консулхона олдида иккита автомашина портлатилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётганини, бино қаттиқ шикастланганини маълум қилди.

Консулхонадан 11 ноябрь куни эрта тонгда немис дипломатлари эвакуация қилина бошланган.

Аввалроқ Мозори Шариф касалхонасидан олинган дастлабки маълумотларда худкуш ҳужум оқибатида 2 одам ҳалок бўлгани, 60 одам яралангани билдирилган эди. Уларнинг барчаси Афғонистон ватандошларидир.

Толибон вакили Забиулло Мужоҳид консулхонага қилинган ҳужум учун масъулиятни ҳаракат ўз зиммасига олганини билдирди.

XS
SM
MD
LG