Линклар

Ўзбекистонлик боксчи Хуршидбек Норматов АҚШда ўзининг учинчи профессионал жангини ўтказади.

11 ноябрь куни Филадельфияда ўтадиган катта профессионал мусобақада 25 ёшли андижонлик Хуршидбек Норматов 35 ёшли америкалик Ленвуд Дойзерга қарши рингга тушади.

Норматов жорий йилда Fight Promotion промоутерлик ширкати билан профессионал боксда 15 та жанг ўтказиш бўйича уч йиллик шартномани имзолаган эди. У 25 июнда ўтган биринчи жангида Ромон Барберни ютган. 23 сентябрдаги иккинчи жангида эса Томас Бернардни нокаут қилган.

Норматов 2010, 2011, 2013 ва 2014 йилларда Ўзбекистон чемпиони бўлган.

XS
SM
MD
LG