Линклар

Қирғизистон парламенти депутати Мирлан Бакиров 10 ноябрь куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида яна маҳсулотлар юкланган вагонлар туриб қолаётгани ҳақида маълум қилди.

Бакировнинг парламент сессиясида айтишича, тадбиркорлар ўз вагонлари чегарада ушлаб қолинганидан норозилик билдирмоқда.

“Яқиндагина Ўзбекистон чегарасида 300 та вагон ушлаб қолинган эди. Ҳозир ҳам вазият мана шундай. Бу мамлакат иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон делегацияси эса бу ерга келиб рақсга тушаяпти”, деди депутат.

Бакиров бу масалани парламент сессиясида муҳокама қилиш учун яқин кунлардаги кун тартибига киритишни таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG