Линклар

logo-print

Чилонзор суди машинасида ўсмирларни босиб кетган шахсни амнистия қилди


Одил судлов тимсоли Фемида.

Одил судлов тимсоли Фемида.

Чилонзор туман суди шу йилнинг ёзида уч ўсмирни машинаси билан босиб кетган ҳайдовчини амнистия қилди. Машина остида қолган ўсмирлардан бири ҳалок бўлган эди.

Суд материалларига кўра, 2016 йилнинг 15 июнида Шерзод Аҳмедов йўл қоидаларини бир неча марта бузган ҳолда машинасида уч ўсмирни босиб кетган. Судда айбланувчи ўз айбини тўла тан олган.

"Суд Аҳмедовни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди ва жабрланганларнинг оилаларига товон пули тўлаши ҳақида қарор чиқарди.Шундан сўнг амнистия тўғрисидаги қонун асосида Аҳмедов суд залида жазони ўташдан озод қилинди", деб хабар берди пайшанба куни podrobno.uz нашри.

XS
SM
MD
LG