Линклар

logo-print

Ўзбекистон МСК оилавий овоз беришга қарши плакатлар ёрдамида курашмоқчи


Сайловга келган оқсоқол.

Сайловга келган оқсоқол.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиси президентлик сайловида номзодларга оилавий овоз бериш ҳолатларининг олдини олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов пайшанба куни маълум қилди.

Ўзбекистонда бутун оила номидан бир одамнинг сайловда овоз бериши анъанавий ҳолатга айланган. Абдусаломовнинг айтишича, оилавий овоз бериш ҳолатларига қарши тарғибот плакатлари билан курашилади.

"Ўзбекистоннинг одамлар оммавий тўпланадиган жойларида оилавий овоз беришга қарши қаратилган юз мингта тарғибот плакатлари илинади”, деди расмий.

Абдусаломовга кўра, Марказий сайлов комиссияси сайловчилар маданиятини ошириш дастурини қабул қилган. Бундай дастур Ўзбекистонда биринчи марта қабул қилинмоқда.

Ўзбекистонда президентлик сайлови 4 декабрда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG