Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:25

Саакашвили Украинада янги сиёсий партия тузишга киришганини билдирди


Украинанинг Одесса вилояти маъмуриятининг собиқ раҳбари Михаил Саакашвили лавозимидан истеъфо берганидан тўрт кун ўтиб Киевда қилган чиқишида Олиё Радага муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига эришажагини айтди.

Саакашвили Киевдаги брифинг пайти янги сиёсий партия тузишга киришгани ва жорий ҳукумат ҳамда парламентни ўзгартириш учун курашишини таъкидлади.

2015 йилда Одесса вилояти маъмуриятига раҳбар этиб тайинланган Саакашвили душанба куни ушбу лавозимдан истёъфо берди.

Украина президенти Петро Порошенко Саакашвилининг истеъфосини қабул қилди ва уни ўз сиёсий маслаҳатчиси лавозимидан ҳам бўшатди.

XS
SM
MD
LG