Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:26

Трамп Путинга телефон қилиш нияти борлигини айтди


АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп яқин кунларда Россия президенти Владимир Путинга телефон қилиб, у билан мулоқот ўтказиш нияти борлигини айтди.

The Wall Street Journal газетасига берган суҳбатида Трамп Путиндан "чиройли" хат олганини ҳам таъкидлади.

Россия президенти Путин 9 ноябрь куни эрталаб, яъни Трамп сайловда ғалаба қозонган куни унга табрик хати жўнатгани ва шу хатида Россия-АҚШ муносабатларини бўхрондан чиқариш бўйича биргаликда иш олиб бориш ниятини билдирганди.

Айни шу куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан учрашуви чоғида Трамп токи президентлик вазифасига расман киришмагунича Путиннинг у билан мулоқотга киришиш режаси йўқлигини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG