Линклар

Афғонистондаги Бағром ҳаво базасига ҳужумда 3 одам нобуд бўлди


Афғонистон пойтахти Кобул шимолида жойлашган Бағром ҳаво базасига қилинган ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Бугун эрталаб база яқинида содир этилган ҳужум оқибатида камида уч киши нобуд бўлди, 15 одам яраланди.

Бағром Афғонистондаги энг йирик ҳаво база саналади.

Ўтган йил декабрь ойида мазкур базага қилинган ҳужумда олти америкалик аскар нобуд бўлган эди.

Толибон жанггарилари кеча Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф шаҳрида жойлашган Германия консулхонасига ҳужум қилган эди. Бунинг оқибатида камиида 6 одам ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам яраланди.

XS
SM
MD
LG