Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:50

Россия полицияси Москва ва Петербургда терактлар олди олинганини билдирди


Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида террор ҳужумлари уюштиришни режалагани гумонланаётган марказий осиёлик бир гуруҳ шахслар қўлга олинганини билдирди.

"12 ноябрь куни Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ўтказилган оператив-қидирув амалиёти натижасида 10 нафар террорчи қўлга олинди. Улар ёнидан тўртта ўта қувватли бўлган қўлбола портлатгич топилди", - дейилади ФСБ баёнотида.

Шунингдек, сўроқ пайти қўлга олинганлар Россия ва бошқа мамлакатларда тақиқланган "Исломий давлат" экстремист гуруҳига алоқадорликларига ҳам иқрор бўлганлар.

Қўлга олинган шахслар Марказий Осиёнинг айнан қайси давлати фуқаролари экани айтилмаяпти.

XS
SM
MD
LG