Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:21

Об-ҳаво мураккабликлари сабаб Москвадан ўнлаб парвозлар бекор қилинди


Россия пойтахти Москва аэропортида об-ҳаво шароитларининг мураккаблиги боис ўнлаб парвозлар бекор қилинган.

Пайшанба кунидан буён Москвада кучли қор ёғмоқда. Об-ҳаво мураккабликлари сабаб Москвадан Тошкентга учадиган рейслар ҳам кечиктирилган.

Темир йўлларининг музлаши сабаб поезд қатновларида ҳам узилишлар бўлган.

Сўнгги бир кун ичида Москва кўчаларида мингдан зиёд йўл ҳодисалари қайд этилган.

Москва кўчаларини қордан тозалаш учун 10 мингдан ортиқ махсус техника ва 20 мингдан зиёд ишчи жалб этилган.

XS
SM
MD
LG