Линклар

Покистондаги сўфийлар зиёратгоҳига ҳужумда ўнлаб одам ҳалок бўлди


Ярадорлар Карачи шифохоналарига олиб кетилди

Ярадорлар Карачи шифохоналарига олиб кетилди

Покистон расмийларига кўра, мамлакат жануби-ғарбидаги Балужистон минтақасида содир этилган бомба портлашида камида 50 киши ҳалок бўлди ва 100 нафардан кўпроқ одам жароҳат олди.

Сўфийлар зиёратгоҳида содир этилган ушбу ҳалокатли ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” (ИД) экстремист гуруҳи ўз зиммасига олди.

Балужистон Ички ишлар вазири Мир Сарфароз Аҳмед Бугти 12 ноябрда журналистларга портлаш Карачи бандаргоҳ шаҳридан 100 километр шимолда жойлашган Шоҳ Нуроний зиёратгоҳида юз берганини айтди.

Яраланганларнинг кўпи Карачи шифохоналарига олиб кетилган.

Мир Сарфароз Аҳмед Бугтининг айтишича, қурбонлар орасида кўлаб аёллар ва болалар бор.

ИД гуруҳи ўзининг Амақ янгиликлар агентлигига ҳужумни унинг тарафдорлари амалга оширганини маълум қилди.

Портлаш юз берган пайтда юзлаб одамлар зиёратгоҳ ичида бўлган.

XS
SM
MD
LG