Линклар

Россия парламенти юқори палатасидан делегация бугун Эронга расмий сафар қилмоқда.

Россия Федерацияси Кенгаши гуруҳига спикер Валентина Матвиенко раҳбарлик қилмоқда.

Россия парламенти вакиллари икки кунлик ташриф пайтида Эрон сиёсатчилари, жумладан мамлакат парламентининг спикери Али Ларижоний билан учрашади.

Иккала томон ҳам иқтисодий ҳамкорликлар ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирган.

Матвиенко минтақавий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масалалари ҳам муҳокам қилинишини билдирди.

Унинг илова қилишича, икки мамлакат сиёсатчиларининг юқори даражадаги учрашувлари "алоқаларнинг нақадар яқинлигини акс эттиради."

Эрон ва Россия Сурия фуқаролар урушида Башар Асад армияси билан бирга иттифоқ тузган.

Россия Эронни ҳарбий жиҳозлар ва мудофаа тизими билан таъминлаб келади.

XS
SM
MD
LG