Линклар

Болгария президент сайловида Россияга дўст номзоднинг ғалаба қилиши кутилмоқда


Болгарияликлар президент сайловининг иккинчи босқичида овоз бермоқда.

Президентликка икки номзод - Россияга дўстона қарашда бўлган социалист Румен Радев ва марказ-ўнг қанот Тсетска Тсачева - сайловнинг биринчи босқичида сайланиш учун зарурий 50 фоиздан кўпроқ овозни тўплай олмаганди.

Собиқ ҳарбий Румен Радев сайлов Москва сиёсатини ёқловчи ва мигрантларга қарши чақириқлар билан сайловолди тарғиботини олиб борди.

Омма сўровларига кўра, у рақибидан олдиндан бормоқда.

Маҳаллий вақт билан соат эрталаб 7-да очилган сайловда қатнашиш учун 6,8 миллион сайловчи рўйхатдан ўтган.

Дастлабки натижалари кечга яқин эълон қилиниши кутилмоқда.

"Яқин-яқингача мен Совет қирувчи учоқларида учдим. Америка ҳарбий академиясини тугатдим. Аммо, мен Болгария генералиман. Менинг дардим - Болгария," деди 53-яшар Радев.

Аммо Радев Европа Иттифоқини Россияга нисбатан қўллаётган санкцияларини бекор қилишга чақирди ва София Қрим ярим оролининг Россия томонидан аннексия қилинганига "прагматик" ёндашиши керак, деб айтди.

Мухолифатдаги социалистлар дастагидан баҳраманд бўлган Радев 6 ноябрда бўлиб ўтган сайловнинг биринчи босқичида кичкина фарқ билан Тсачева устидан ғалаба қозонганди.

Марказ-ўнг қанот бош вазир Бойко Борисов даврида урчиган коррупция ва иқтисодий таназзул Радев фойдасига иш берди.

Президентлик рамзий аҳамиятга эга бўлган Болгарияни асосан бош вазир бошқаради.

XS
SM
MD
LG