Линклар

HRW курдларни Ироқ шимолидаги араблар уйларини бузиб ташлаганликда айблади


Human Rights Watch (HRW - Хюман Райтс Уотч) янги ҳисоботига кўра, Ироқ шимолидаги Курд минтақавий ҳукуматига қарашли хавфсизлик кучлари "Исломий давлат" (ИД) гуруҳидан тозаланган ҳудудларда "кўплаб араблар уйлари" ва "баъзи ҳолатларда бутун қишлоқларни" бузиб ташлаганлар.

13 ноябрда нашр этилган ҳисоботда қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган ташкилот 2014 йил сентябри ва 2016 йил май ойлари оралиғида ИДга қарши жанг қилаётган курд кучлари Киркук ва Ниневаҳ вилоятларидаги баҳсли ҳудудларда араблар уйларини бузиб ташлагани, курдлар уйларига эса тегмаганини маълум қилди.

HRW ҳисботида таъкидланишича, ташкилот 2016 йил октябрида уйларнинг бузилганига оид янги маълумотларни ҳужжатлаштирган.

Ташкилотга кўра, Бағдод ҳукумати қаршилигига қарамасдан, бузилишлар курдлар ўз мухтор минтақасига киритмоқчи бўлган ҳудудларда қайд этилган.

Курдлар ИД жангчиларини Мосул бўсағасидан тозалашга ҳаракат қилаётган бир пайтда АҚШ етакчилигидаги коалиция курд раҳбарлари ва зобитларидан бундай ҳужумларни тўхтатишни талаб қилиши керак, дейди HRW.

XS
SM
MD
LG