Линклар

logo-print

ЎзА хабарига кўра, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 12 ноябрда Тошкентда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

"Самимий ва хайрихоҳлик руҳида ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди," дея таъкидланади хабарда.

Ван Ининг таъкидлашича, Хитой Ўзбекистон билан узоқ муддатли манфаатларига мос келадиган барча истиқболли йўналишлар бўйича шерикликни бундан буён ҳам фаол ривожлантиришдан манфаатдордир.

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва сармоявий шерикларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан, Ўзбекистондаги лойиҳаларга Хитой инвестициялари ва кредитлари ҳажми 6,5 миллиард доллардан ошади, дейилади ЎзА хабарида.

XS
SM
MD
LG