Линклар

Молдавияда президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда


Молдавияда президент сайлови охирги 20 йилда илк бор ўтказилмоқда

Молдавияда президент сайлови охирги 20 йилда илк бор ўтказилмоқда

Молдавияда президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

30 октябрда бўлиб ўтган биринчи босқичда асосий номзодлар – на социалист Игорь Додон ва на ўнг қанот либерал Майя Санду овозларнинг ярмидан кўпроғини олишга муваффақ бўлганди.

Россияпараст сиёсатчи саналган Додон Россия президенти Владимир Путин билан бир неча марта учрашган ва, агар президент этиб сайланса, Кишинёв ва Москва алоқаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишини эълон қилган.

Молдавия собиқ таълим вазири Майя Санду эса, аксинча, Европа Иттифоқи билан ақинлашиш тарафдоридир.

Молдавияда президент сайлови охирги 20 йил ичида илк бор ўтказилмоқда. Олдин давлат раҳбарини парламент сайлар эди.

Бугунги сайловни икки ярим мингга яқин маҳаллий ва 500 нафар хорижий кузатувчилар назорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG