Линклар

logo-print

НАТО бош котиби иттифоққа аъзо давлатларни бирдамликка чақирди


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Ғарб давлатлари хавфсизлик масаласида энг жиддий синовларга рўбарў бўлаётган бир пайтда Шимолий Атлантика блокига аъзо давлатлар ўзаро бирдамликни мустаҳклашлари зарур, дея баёнот берди.

Британиянинг Observer газетасида 13 ноябрда нашр этилган мақолада Столтенберг АҚШ президенти этиб сайларнган Дональд Трампнинг НАТО ҳақидаги фикрларидан хавотир изҳор этган .

"Ҳозир Европа ва Қўшма Штатлар ўртасидаги шерикликни савол остига олиш пайти эмас," деб ёзади НАТО бош котиби.

Сайловолди курашлари пайтида Трампнинг НАТОдаги иттифоқчиларга берилажак ёрдамни тўхтатиш зарур деган фикрлари иттифоқчилар хавотирини уйғотган.

НАТО шартномасининг бешинчи моддаси четдан ҳужум бўлса, иттифоққа аъзо давлатларга бир бўлиб ҳимояланишни шарт қилиб қўйган.

Столтенбергнинг таъкидлашича, "бир мамлакатга ҳужум - бу барча иттифоқчиларга ҳужум" тамойили амалда ўзини 2001 йилда АҚШда содир этилган ҳужумлардан кейин кўрсатди.

Столтенбергнинг ёзишича, НАТО иттифоқи туфайли "Европа интеграцияси" юз берди ва "совуқ уруш"га нуқта қўйилди .

Столтенберг фикрига кўра, НАТО терроризмга қарши курашда ҳалиям энг муҳим ролни ўйнамоқда ва Россиянинг тобора кучайиб бораётган амбицияларига зарурий жавобни бермоқда.

Қўшма Штатлар НАТО харажатларининг 70 фоизини таъминлайди.

XS
SM
MD
LG