Линклар

Ироқда қадимий Нимруд шаҳри "Исломий давлат"дан озод этилди


Нимруддаги тарихий обидалардан бири.

Нимруддаги тарихий обидалардан бири.

Ироқ шимолида ҳукумат армияси қадимий Ассирия салтанатининг пойтахти бўлган Нимруд шаҳрини “Исломий давлат” гуруҳидан озод қилди.

Reuters агентлигининг 13 ноябрь куни билдиришча, жанггарилар Нимруддаги тарихий мероснинг асосий қисмини йўқ қилиб бўлган ва қадимий ибодатхоналардан бирини портлатиб юборган.

Нимруд Ироқнинг энг қадимий шаҳри ҳисобланади ва унга эрамиздан аввалги 13-асрда асос солинган. “Исломий давлат” гуруҳи Нимрудни икки йил аввал босиб олган эди.

Нимруд Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Мосул йўлидаги шаҳарлардан бири эди. 17 октябрь куни Ироқ армияси ва курдларнинг қуролланган отрядлари Мосулни “Исломий давлат”дан озод қилиш бўйича амалиётни бошлаган.

Икки ҳафта давом этган жанглар натижасида Ироқ қуролли кучлари Мосул шаҳри атрофидаги қишлоқларга яқинлашди.

XS
SM
MD
LG