Линклар

logo-print

Ўзбекистон Хитойнинг Тайвань ва Тибетга нисбатан сиёсатини қўллайди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон Тайвань ва Тибет Хитойнинг бўлинмас ҳудуди эканини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашувдан сўнг ўтказган бирфингда маълум қилди.

Абдулазиз Комиловнинг 12 ноябрда ўтган брифингда маълум қилишича, учрашув чоғида Ўзбекистон Хитойга нисбатан сиёсати ўзгармай қолишини билдирган.

“Ўзбекистон яна бир бора Хитой раҳбариятининг мамлакат яҳлитлигини ҳимоя қилишга, Тайвань ва Тибет масаласига ҳамда террорчилик, экстремистлик, сепаратчиликка қарши қаратилган қатъий ва изчил сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлайди”, деди Абдулазиз Комилов.

Хиотой ташқи ишлар вазири Ван И Тошкентга сафари давомида муваққат президент Шакат Мирзиёев томонидан ҳам қабул қилинди.

Сафар доирасида Хитой ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг 2017 йилда учрашишлари тўғрисида келишиб олинди.

XS
SM
MD
LG