Линклар

logo-print

Россияда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ватандоши бўлган 10 оодам "Исломий давлат" гуруҳига мансубликда гумонланиб қўлга олинди.

”Московский комсомолец” газетасининг якшанба куни ёзишича, 7 киши Санкт –Петербургда, 3 киши эса Москвада Федерал хавфсизлик хизмати томонидан ушланган. Петербургда қўлга олинганлар Ўзбекистон ва Тожикистон ватандошларидир.

"Новости" агентлиги эса ФСБ мазкур амалиётни Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширганини билдирди.

“Российская газета” расмийларга таянган ҳолда қўлга олинганлар Москва ва Петербургда бир вақтнинг ўзида 2015 йилнинг 13 ноябрида Парижда содир этилган террорчилик ҳужумига айнан ўхшаш ҳаракатни режалаштирганликда айбланаётганини билдирди. Ўтган йили Парижда содир этилган террор ҳужумида 130 одам ҳалок бўлган эди.

Хабарда айтилишича, қўлга олинганлардан тинтув пайтида қуроллар, ўқлар ва портловчи мосламалар топилган.

XS
SM
MD
LG