Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:04

Ўшлик аёл ўзбек чегарасида вафот этди


Ўзбек-қирғиз чегарасида
Ўзбек-қирғиз чегарасида

Тошкентнинг Черняевка чегара назорат пунктида Ўзбекистонга киритилмаган ўшлик Одинахон Маткаримова юрак ҳуружидан вафот этди. Яқинларининг Озодликка билдиришича, кеча Маткаримова ўз юртида дафн этилди.

Шу йилнинг 13 октябрида Ўшнинг Черёмушки мавзесидан бўлган Одина Маткаримова Тошкент шаҳрига синглиси таклифи билан тўйга боради.

3 кунлик яшаш муддати тугагани сабабли у чегарага, Черняевка назорат постига кирди-чиқди қилиш учун боради. Бироқ, ўзбек чегарачилари уни ичкарига қайтариб киритмади, дейди ҳодиса тафсилотларини Озодликка сўзлаб берган опанинг қўшниси Хайрулло Жалолов.

- Бу Черняевка, ҳозирги Ғишткўприк Ўзбекистондан Қозоғистонга "регистрация қиламан, муддатни узайтираман", деб чиққан. Лекин 16 октябрда унга киришга рухсат бермай қуйган. У ерда бироз тортишув бўлиб, юраги ушлаб ҳалиги жойда Чимкент областининг Тараз деган болнисасида жони узилиб қолди, деди Хайрулло ака.

Суҳбатдош жасад 19 октябр куни шифохонадан яқинлари томонидан Ўшга қайтариб олиб келинганини билдирди. Одина Маткаримова шу куниёқ маҳаллий қабристонга дафн этилди.

Хайрулла Жалолов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00
Бевосита линк

Маълум бўлишича, 1953 йилда туғилган Одина Маткаримова уч қиз ва икки ўғли, ўнта набираси бўлган.

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатилла Раҳматуллаев Одина Маткаримовани 201 йилдан буён яхши таниганини айтиб берди. У аёлнинг ўлимига у билан тортишган ўзбек чегарачиларни айблади.

- Мен хафа бўлган жойим, ўқ ёмғирлари остида ўлмаган опа Ўзбекистон чегарасида ўлгани алам қилаяпти. Жуда яхши опа эди: 2010 йилнинг тўполон кунлари ёш болаларни, ярадорларни кўтариб чиққан. Шунда ўлмаган опа шундай ўлса-я! Тандир-тандир нонларни ёпиб, бечораларга тарқатган инсонпарвар одам эди. Чегарада навбат кутиб, ўзбек чегарачилари ўқ отмай ўлдирган аёллар , қариялар сони ўндан ортиқ. Қўшни ўлкаларда яшовчи этник ўзбеклар учун ,тарихий ватани бўлмиш Ўзбекистонга качон йўллар очилади? дея савол қўйди Иззатилла Раҳматуллаев.

Марҳума Одинахон Маткаримованинг яқинлари ҳанузгача нима сабабдан Ўзбекистонга қайта киритилмагани борасида маълумотга эга эмасликларини билдиришди.

Ўзбекистон чегара хизматида бу масалада ьерган Озодлик сўровига 3 кунлик муҳлатда чегарадан чиқиб кетган хорижлик Ўзбекистонга қайта киритилмаслигини тасдиқлаб беришди.

- Ўзбекистонга телеграмма ёки таклифнома билан кириб келган, аммо уч кунлик муҳлатда чегарадан чиқиб кетган шахс ортга киритилмайди. Қайтиб кириши учун яна бошқа бирор асос керак, чунки телеграмма бир маротаба киришга берилади, дея тушунтирди Ўзбекистон Чегара хизмати навбатчи офицери.

Чегара хизмати вакили ҳар бир чет эллик 3 кунлик муҳлат давомида қайдга туриши, акс ҳолда Ўзбекистондан чиқиб кетиши кераклигини билдирди.

XS
SM
MD
LG