Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:12
Queue for coal in Asaka, Uzbekistan
Queue for coal in Asaka, Uzbekistan

Арзонлаштирилган кўмир Асакада жанжал ва тўполон чиқармоқда

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Арзонлаштирилган кўмир Асакада жанжал ва тўполон чиқармоқда

"​Андижон вилоятининг Асака туманида давлат томонидан арзонлаштирилган нархда сотиладиган кўмир ҳар куни жанжал ва тўполонга сабаб бўлмоқда.

150 сўмдан сотилаётган ушбу кўмир учун одамлар тонгда соат 06:00дан кўмир омборхонаси олдида тўпланади. Шу боис кўчаларда эрталабдан катта пробкалар юзага келаяпти. Ҳатто, милиция ҳам эплай олмаяпти. Йўллар эса берк.

Кечки пайт вагонларда 350-400 сўмдан қозоқ кўмири келди. Ангрен кўмирининг нархи эса 150 сўм. Айни пайтда бизда ёмғир ёғмоқда. Бироқ, свет ва газ йўқлигидан одамлар келишга ва кутишга мажбур".

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Иши йўқ ватансевар Мирзиёевдан иш сўрамоқда

Бухоролик тингловчи четдан Ўзбекистонга иш қидириб қайтиб келгани ва оқибатда ишга жойлашиш борасидаги барча уринишлари муваффақиятсиз тугагани туфайли Бош Вазир Мирзиёевга мурожаат қилди:

"Мен 1976 йилда Олот туманида туғилганман. Маълумотим тўлиқсиз-олий. Мутахассислигим - муҳандис-электронщик. 1995-1997 йилларда чегара ҳарбий қўшинларида ҳарбий хизматни ўтганман. 1997-2000 йилларда ТДТДда таҳсил олганман.

Оилавий аҳволим оғирлашгани туфайли ўқишни ташлаб оилани боқишга ҳалигача мажбурман. 2012 йилдан буён Россияда ҳайдовчи бўлиб ишлаб келмоқдаман.

Интернет орқали "Ўзбекистонда ҳам иш бор" деб, чет элда ишлаб юрганларни "ватангадо" деб, яқинларини қўпчилик ичида ҳақорат қилганларини қўриб, кекса ота-онам ва ёш болаларимга раҳмим келди.

Шу туфайли, сентябр ойида Ўзбекистонга иш қидириб келиб, Олот ва Қоракўл туманидаги бандликка кўмаклашиш марказларига, Қаршидаги ERIELL компанияси идорасига, Бухоро шаҳрига бориб Лукоил компанияси бўлимига, Қоракўлга бориб ENTER Engineering Pte LTD компаниясига ҳужжатларимдан нусха топшириб иш сўрадим. Қандим заводига ҳам бордим, бироқ мени у ерга киритишмади. Бир амаллаб оффисигача бордим. Жамшид деган кадрчи қўпол муомала қилиб, "ким сени кирғизади" деб мени ҳайдаб юборди. Ҳатто, автобус ҳайдовчиларига визиткамни тарқатиб чиқдим ва улар билан алоқада бўлиб турдим.

Аслида, мен 4-разрядлик электронщик ва барча тоифалик ҳайдовчиман. Бироқ, 3 ойдан буён бирорта тайинли иш топа олмаяпман.

Иш қидириб Тошкентга ҳам бордим. Аммо, у ерда "вақтинча прописка қилиб келгин" деб айтишди. Прописка қилишга борсам, "сайлов ўтсин, усиление тугасин" деб жавоб беришди. Сайлов ўтгандан сўнг, "Янги Йил ўтсин", сўнг эса "Наврўз ўтсин" дейишса керак… Мен ишга кириш учун балким кимлагадир долларлар беришим керакдир, балким уларга ойлик маоши камлик қилаётгандир.

Қисқаси, бу Ўзбекистонда тайинли иш йўқ экан. Бироқ, нимага бу ўйинчилар телевиденияга чиқиб "иш кўп" деб одамларни алдамоқда?!

Айни пайтда Тошкентдаман. Фоизга қарз олганман ва иш қидириш билан овораман. Шу пайтда ва шу аҳволда, ҳатто Россия, Корея, Туркия, Сурияга "ишлашга олиб кетаман" дейишса ва кетиб қолсам, мендан ва мен кабилардан хафа бўлманг. Нима қилишимни билмаяпман ва ҳеч бир чора кўрмачпман.

"Кетай" десам, ота-онам кекса ва касалманд, болаларим ёш. "Бу ерда иш топаман" десам, ҳеч бир иш топа олмаяпман. Айтинг, нима қилай? Сиз спиртлик ичимлик ичмайдиган, чекмайдиган ҳайдовчига иш топиб бера оласизми?

Россияда фура, манипулятор, автобетоновоз, ўзиағдарғич юк автомашиналарда фалокатсиз ишлаганман. Сайловда эса уйимдагиларга сизга овоз беришни тайинладим. Сизга омад тилаб, ишонч билдирамиз.

Агар иш топсангиз, жоним билан Ватан равнақи учун астойдил ишлардим.

Жавобингизни интизорлик ила кутиб қолувчи фуқаронгиз, Жалолиддин!"

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Қозоғистонлик чегарачилар "Қоплонбек"да ўзбекларни пул тўлашга мажбурламоқда

Озодлик тингловчиси ўзбек-қозоқ чегарасидаги "Қоплонбек" назорат-ўтказиш пунктида юз бераётган, ўз таъбирида, "нохуш ҳолатлар"дан шикоят қилди:

"Мен Қозоғистонда ишлайдиган ўзбекистонлик муҳожирман. Сизларга "Қоплонбек" назорат-ўтказиш пунктида рўй бераётган нохуш ҳолатлар туфайли ёзмоқдаман.

Қозоғистон томонидаги "Қоплонбек" назорат-ўтказиш пунктида қозоғистонлик чегарачилар Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган ўзбекларни ушлаб, пул тўлашга мажбурламоқда. Улар ҳатто Қозоғистонда прорискаси бор ўзбекистонликларни ушлаб, "базада пропискадан ўтмагансан" деб, алдов йўллар билан подвалга тиқмоқда.

Сўнг, улар чегарада ушланган ҳар бир одамдан 7000 тенге сўрашади. Пул бермаганларни бир кун ҳибсда ушлаб, иккинчи куни "прописканинг муддати ўтиб кетибди ва шу боис 32000 тенге миқдоридаги жарима қўллаймиз", деб барибир пул беришга мажбурлайди.

Мен бугун (10.11.2016) соат 09:00да Ўзбекистонга ўтиш учун "Қоплонбек" назорат-ўтказиш пунктига борсам, чегарачилар паспортимни олиб қўйди. Ҳозир соат 11:00 бўлди ва ҳалигача паспортимни қайтариб беришгани йўқ. Ўзбекистонликларни барчаси бу ерда… Кимга мурожаат қилишни билмай, сарсон бўляпмиз. Бунга чора борми? Биз қаерга мурожаат қилайлик?"

Андижон бозоридаги ярмаркада гўшт 24 минг сўмга тушди

Озодлик тингловчиси Андижондаги марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган қишлоқ маҳсулотлари сотилаётганини ёзди:

"Андижондаги марказий деҳқон бозорида арзонлаштирилган қишлоқ маҳсулотлари сотилмоқда. Вилоят ҳокимияти ярмарка ташкил қилди. Айнан шу ярмаркада бир кило гўшт 24 минг сўмдан сотилмоқда".

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG