Линклар

Сурия соҳилида Россия қирувчи учоғи қулаб тушди


"Адмирал Кузнецов" кемаси.

"Адмирал Кузнецов" кемаси.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Ўртаер денгизида “Адмирал Кузнецов” кемасидан парвоз қилган МиГ-29к қирувчи учоғи қулаб тушган. Учоқ қулашидан аввалроқ кабинани тарк этган учувчи омон қолган ва денгиздан қутқариб олинган.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳодисага учоқ жиҳозининг ишдан чиқиши сабаб бўлган. Кема командаси, аварияга қарамай, аввалги тартибда ишлаётгани айтилмоқда.

Россиянинг ягона учоқ ташувчи бу кемасига яна етти кема ҳамроҳлик қилмоқда. Москванинг бу флотилияси Совет Иттифоқи тарқаган 1991 йилдан бери хорижий мамлакатларга қарашли денгизда ҳозир бўлган энг йирик флотилиядир. Ғарб мамлакатлари бу флотилия Ўртаер денгизига Сурия президенти Башар Асад режимини ҳарбий жиҳатдан дастаклаш ва исёнчилар назорати остидаги Ҳалаб атрофига ҳаводан ҳужум қилиш мақсадида жойлаштирилганини айтиб, танқид қилиб келадилар.

XS
SM
MD
LG