Линклар

Россия Иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев 15 ноябрга ўтар кечаси ҳибсга олинди. Россия Тергов қўмитасига кўра, Улюкаевнинг қўлга олинишига 14 ноябрь куни вазирлик томонидан "НК "Роснефть" ОАЖ томонидан "Башнефть" АНК" ОАЖнинг 50 фоиз акциясини харид қилиш пакетини маъқуллаши учун 2 млн доллар пора олгани сабаб бўлган.

Россия президенти Владимир Путин мамлакат Иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевнинг ҳибсга олиниши ҳақида олдидан хабардор қилинган.

Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Президентга бу ҳақда билдирилган, у бошидан ҳаммасидан хабардор эди”, - деди Песков.

Ўз навбатида Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳам Улюкаев иши юзасидан изчил тергов олиб борилиши кераклигини билдирган.

Интерфакс агентлигининг парламентдаги манбасига асосланиб хабар беришича, сешанба куни Улюкаев "Единая Россия" партиясининг фракция кенгашида қатнашиши керак бўлган, лекин унинг исми сўнгги дақиқаларда мажлис қатнашчилари рўйхатидан ғойиб бўлган.

Россия Тергов қўмитаси Улюкаев 15 ноябрга ўтар кечаси ҳибсга олинганини билдирди.

Қўмита вакилига кўра, Улюкаевнинг қўлга олинишига 14 ноябрь куни вазирлик томонидан "НК "Роснефть" ОАЖ томонидан "Башнефть" АНК" ОАЖнинг 50 фоиз акциясини харид қилиш пакетини маъқуллаши учун 2 млн доллар пора олгани сабаб бўлган.

"Роснефть" ОАЖ мулозимлари Россия Тергов қўмитаси баёноти юзасидан изоҳ беришмади.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигидагилар эса Улюкаевнинг ҳибсга олиниши улар учун кутилмаган хол бўлгани, лекин вазирлик ишини давом эттираётганини айтишди.

Ҳозирда Улюкаев ўрнига Иқтисодий тараққиёт вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Алексей Ведев тайинланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG