Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:26

Қозоғистонда Назарбоев сурати туширилган 10 мингталик танга чиқарилади


Қозоғистонда президент Нурсултон Назарбоев сурати акс эттирилган эсдалик пул чиқарилмоқда. Янги банкнота мамлакатда Биринчи президент куни нишонланадиган сана — 1 декабрда тақдим этилади.

Қозоғистон Миллий банки раиси Дониёр Акишев мамлакат Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган Нурсултон Назарбоев сурати туширилган 10 мингталик банкнота ва танга 1 декабрь куни муомилага киритилишини билдирди.

10 минг танга Қозоғистон Марказий банки курсига кўра 29 АҚШ долларига тенгдир. Қозоғистондаги энг йирик банкнота эса 20 минг тангалик банкнотадир.

Ҳозир Қозоғистонда 1 АҚШ доллари 345 тангани ташкил этмоқда.
Ҳозир Қозоғистонда 1 АҚШ доллари 345 тангани ташкил этмоқда.

Қозоғистон ўз миллий пули тангани илк бор 1993 йилда муомилага киритган эди. Ўша пайтда 4,75 танга 1 АҚШ долларига тенг бўлган эди.

Ўтган йилнинг август ойида “эркин сузиш"га қўйиб берилган қозоқ тангаси сўнгги бир йилда икки баробарга қадрсизланди.

Ҳозир Қозоғистонда 1 АҚШ доллари 345 тангани ташкил этмоқда.

XS
SM
MD
LG