Линклар

Жанубий Испаниянинг Коста-дель-Соль ҳудудида жойлашган Эстепона муниципалитетидаги гўзал соҳилда қимматбаҳо виллалар жойлашган. У ердаги ҳашаматли қасрларнинг эгалари орасида Голливуд юлдузлари, муваффақиятли спортчилар ҳамда қитъанинг сиёсий элиталари бор.

Озодлик радиоси олиб борган суриштирувлар Эстепонадаги муклар эгалари орасида Европанинг уруш қаърида қолган ҳамда коррупция кенг тарқалган давлатларидан бири етакчиси ва унинг яқин ҳамкорлари борлигини аниқлади.

Шу пайтгача Украина президенти Петро Порошенко, “Петро Порошенко блоки” партияси етакчисининг ўринбосари ҳамда президентнинг собиқ бизнес ҳамкори Игорь Кононенко ҳамда Укаина хавфизлик ҳамда мудофаа кенгашлари котиби ёрдамчиси Олег Ходорковскийларнинг Испаниядаги мулки сир сақланиб келаётган эди.

Бу шахсларнинг учаласи ҳам соҳилда ёки унинг яқинида ўрта асрлар стилида қурилган қимматбаҳо виллага эга. Кононенкода эса ҳудудда алоҳида ери ҳам бор.

“Схемалар” дастури қўлга киритган ҳужжатлар Порошенконинг Испанияда рўйхатдан ўтган ширкати 2008 йил ёзида Эстепонада 23 йил аввал қурилган виллани сотиб олганини кўрсатади.

“Схемалар” дастури қўлга киритган ҳужжатлар Порошенконинг Испанияда рўйхатдан ўтган ширкати 2008 йил ёзида Эстепонада 23 йил аввал қурилган виллани сотиб олганини кўрсатади.

Аммо бу мулкларнинг бирортаси ҳам расмийларнинг 30 октябрь куни эълон қилинган ўзларига тегишли мулклар ҳақидаги декларацияларида кўрсатилмаган. Халқаро валюта жамғармаси мамлакатда шаффофликни ошириш ҳамда коррупцияни озайтириш учун расмийларни ўз мулкларини очиқлашга чақирган эди. Расмийларнинг Испаниядаги мулклари ҳақида Озодлик радиоси украин хизматининг “Схемалар” дастури олиб борган суриштирув давомида аниқланди.

Порошенко, Кононенко аҳмда Ходорковскийлар декларацияларида Испаниядаги уйларга эгалик қилувчи ширкатлар номи кўрсатилган холос. Бу эса аҳоли улар ҳақида тўлиқ маълумот олишига тўсқинлик қилади.

Коррупция ва яширинлилик Украинада катта муаммо бўлиб, 2004-2005 йиллардаги “апельсин ранг революция” ҳамда “Евромайдон” намойишлари ортидан юзага келган сиёсий стагнацияни кескинлаштириб келади. Ғарб расмийлари ҳамда халқаро молия институтлари бундай жиноятлар ҳалиям давом этаётганини ҳамда бу ҳол Россия Қримни аннексия қилиши ортидан мамлакатга бериб келинаётган миллардлаб доллар қийматга эга ёрдамга таҳдид солишини айтишмоқда.

“Схемалар” дастури қўлга киритган ҳужжатлар Порошенконинг Испанияда рўйхатдан ўтган ширкати 2008 йил ёзида Эстепонада 23 йил аввал қурилган виллани сотиб олганини кўрсатади. Ўша пайтда Порошенко Украина Миллий банки кенгаши етакчиси бўлган. Молиявий ҳужжатларда икки қаватли, 1254 м2 ва ўз бассейнига эга мулкнинг қиймати 4 миллион евро ўлароқ баҳоланган.

Кононенко ҳамда Ходорковскийга тегишли оқ устунли виллалар Порошенко мулкидан нарироқда жойлашган. Кононенкода яна соҳил бўйида алоҳида ери бўлиб, у ердаги иморат 2012 йил бузиб ташланган. Афтидан, у ерда янги вилла қуриш режалаштирилган.

Қўшнилар у ҳудудда Порошенкони кўришганини тасдиқлашди.

Порошенко вилласини қаровчи боғбон хизматларидан фойдаланувчи шахс президент “виллага икки кунга келиб, кейин кетади”, деди. “У бир-икки кун дам олади. Бир ҳафта ёки бир ой эмас”.

Март ойида “Українська правда” хабар сайти Порошенко Испания дорихонасида дори сотиб олиб, оқ Porscheда ўз манзилига йўл олгани акс этган суратларни эълон қилган эди. Сайт яна ўша пайтда президентнинг вилласи, деб ишонилган қаср суратларини ҳам эълон қилган эди.

Бизнесга алоқадор мақсадларда фойдаланиладиган мулкларга ширкатлар орқали эгалик қилиш қонунга хилоф эмас. Шундай бўлса-да, коррупцияга қарши фаоллар бундай мулкни очиқлашдан бош тортиш очиқлаш ҳақидаги талабларни менсимансликка тенг келади ҳамда бу мулклар қандай қўлга киритилгани ҳақида савол туғдиради, деб ҳисоблайдилар.

Киевда жойлашган “Антикоррупция маркази” нодавлат ташкилоти директори Дарья Каленюк Озодлик билан суҳбатда Порошенко, Кононенко, ҳамда Ходорковский виллаларни ўз декларацияларидан тўғридан-тўғри очиқламай Украина қонунларини бузгани ёки йўқлигини аниқлаш учун Коррупцияга қарши Украина миллий агентлиги мустақил тергов олиб бориши кераклигини айтди.

“Агар ширкат вилладан ўз тижорий мақсадларида фойдаланмаса, уни декларацияда кўрсатиш керак эди”, деди Каленюк.

Порошенко маъмурияти “Схемалар” дастури саволларига жавобан “Петро Порошенко якуний эгаси бўлган ширкатлар хорижда завод, дўкон, омбор, маъмурий бино ҳамда уй каби мулкларга эга. Буларнинг барчаси юридик муассаса ўлароқ унинг декларациясида “Коррупцияга қарши қонун”га мувофиқ равишда кўрсатилган”, деб жавоб берди.

Украинанинг мулкларни очиқлаш ҳақидаги янги қонунини ғарб давлатлари ҳукуматлари олқишлаб келади.

Аммо Каленюк ва бошқа фаоллар қонун ўз камчиликларига эга эганлигига ишонадилар. Масалан, фаолнинг айтишича, қонундаги ноаниқ гаплар расмийларга ўзлари бошқарувчи шиткатларга тегишли мулкларни кўрсатмаслик имконини беради.

Коррупцияга қарши Украина миллий агентлиги етакчиси ўринбосари Руслан Радецкий “Схемелар” журналистлари билан суҳбатда қонундаги гаплар етарлича аниқ эканлигини таъкидлади. “[Декларация муаллифи] ўзига тегишли барча мулкни – ширкат орқали ёки шахсан унга эгалик қиладими – очиқлаши керак”, деди у.

Декларация бўйича қонун муаллифларидан бири ҳамда парламентнинг коррупцияга қарши қўмитаси етакчиси Егор Соболев ҳам бу фикрга қўшилади.

“Менимча, Украина президенти “Коррупцияга қарши қонун”ни бузганини кўрсатувчи далиллар бор”, деди Соболев. “Президент маъмурияти вакилларининг вилланинг эгаси президент эмас, балки у бошқарган ширкатдир, деган изоҳи нотўғри”, дея қўшмча қилди у.

Кристофер Миллер, Наталка Седлецька

(Нодир Отаев таржимаси)

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG