Линклар

logo-print

Туркия президенти Режап Таййип Эрдўғон 17 ноябрь куни Ўзбекистонга сафар қилади.

Туркияда чиқадиган "Ҳуррият" газетаси хабарига кўра, жаноб Эрдўғон Покистонга сафаридан Туркияга қайтишда Ўзбекистонда тўхтаб ўтишни режалаган.

Туркия раҳбари Тошкентда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Эрдўғон, шунингдек, Ўзбекистонга сафари давомида Самарқандни ҳам зиёрат қилади.

Бу Туркия раҳбарининг Ўзбекистонга президент Ислом Каримов оламдан ўтганидан буёнги илк ташрифи бўлади.

XS
SM
MD
LG