Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:39

Тожикистон президенти ўз номи билан аталувчи орденни таъсис этди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон "Миллат раҳнамоси - Эмомали Раҳмон" ордени ва шундай ном билан аталувчи давлат мукофотини таъсис этди.

Бундан ташқари Тожикистон раҳбари пойтахт Душанбеда Раҳмон музейини ташкил этиш, ўзини бир умрга жиноий жавобгарликдан озод этиш, уй-жой, пенсия ва хизмат машинаси билан таминлаш ҳақидаги қонунни ҳам имзолади.

Янги қонун 64 ёшли Эмомали Раҳмоннинг дахлсизлигини кафолатлайди.

Президент Раҳмон Тожикистонни 1992 йилдан буён бошқариб келади.

XS
SM
MD
LG