Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:23

Испан археологлари Мисрда қадимий мумиёни топишди


Мисрлик ва испаниялик археологлар Луксор яқинида эрамиздан авалги 10-асрга оид деб кўрилаётган мумиёни топишган.

Британияда чиқадиган The Guardian нашри бу ҳақда қадимий Миср вазирлигига таяниб хабар берди.

Мумиё Нил дарёсининг ғарбий соҳилида, пойтахт Қоҳирадан 700 километр узоқликдаги эрамиздан олдинги 1075-664 йилларга таалуқли деб кўрилаётган гўрда топилди.

Мумиё бежирим ранглар билан бўялган тобут ичида латтага ўралган холда бўлган.

Тобут Аменренеф исмли зодагонники, деб ишонилмоқда.

Археологларга кўра, мумиёни латта билан ўраш анъанаси эрамиздан аввалги 4500-йилларга бориб тақалади.

Қадимий мумиё топилган гўрдан сал нарида Фираъвн Тутмос учинчининг мақбараси жойлашган.

XS
SM
MD
LG