Линклар

Башар Асад Дональд Трамп билан иттифоқчи бўлишга тайёрлигини айтди


Сурия президенти Башар Асад.

Сурия президенти Башар Асад.

Сурия президенти Башар Асад АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Сурияга нисбатан сиёсатини ўзгартиришига умид билдирди. Асад Трамп билан жанггариларга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтди.

15 ноябрь куни Асад Португалия телевидениясига берган интервьюсида АҚШда ўтган сайловлар ҳақида гапирар экан, Дональд Трамп Сурияда “Исломий давлат”га қарши кураш масаласида умидли билдирувлар қилганини таъкидлади.

Асадга кўра, Оқ уй маъмуриятидаги маслаҳатчилар Трампга "Сурияга нисбатан душманона сиёсатни давом эттириши учун ҳам таъсир кўрсатиши" мумкин.

Трамп ўз сайловолди чиқишларида АҚШнинг “Исломий давлат” ва бошқа жанггариларга нисбатан стратегиясини ўзгартириш масаласини кўтарган эди. У жанггариларга қарши АҚШ олиб бораётган курашни шубҳа остига олган.

Асад ўз интервюсида Трамп ҳақида гапирар экан: “Биз у ҳақда эҳтиёткорона фикр билдиришимиз керак”,“... аммо у террорчиларга қарши курашмоқчи бўлса, албатта, биз унга иттифоқчи бўламиз”, деб айтди.

XS
SM
MD
LG