Линклар

Бурундида очликда яшаётганлар сони 700 мингга етиши мумкин


Бурундилик аёл.

Бурундилик аёл.

Марказий Африкадаги Бурунди мамлакатида 600 мингга яқин одам очлик ҳолатида яшамоқда.

БМТнинг озиқ-овқат дастурининг билдиришича, очлик ҳолатида яшаётган одамлар сони бу мамлакатда яқин кунларда 700 мингга етиши мумкин.

Бурундида шимолий ва шарқий ҳудудлар аҳолиси ўтган йилги қурғоқчилик ва сув тошқинлари туфайли етарли миқдордаги озиқ-овқатдан маҳрум бўлган.

Очликдан ташқари Бурундида сиёсий инқироз ҳам давом этмоқда. Бу мамлакатда мунтазам равишда қуролли тўқнашувлар юз бериб туради.

XS
SM
MD
LG