Линклар

Украинада норозилик намойишлари бўлмоқда


Киевда ўтган митинг пайтида олинган сурат, 15 ноябрь 2016 йил.

Киевда ўтган митинг пайтида олинган сурат, 15 ноябрь 2016 йил.

Украина ҳукумати давом этаётган норозлик намойишлари ортидан Киев марказини қамал қилишга мажбур бўлди. Юзлаб полициячилар ҳукумат идоралари жойлашган шаҳар марказини итлар ва автоматлар билан қўриқламоқда.

Киевда намойишга чиққанлар нон, газ каби маҳсулотларга нархларнинг қимматлатилганига норозилик билдирмоқда. Улар коммунал хизматлар нархи арзонлатилишини ҳамда пенсия ва бошқа тўловлар кўпайтирилишини талаб қилаётир.

Киев ҳукумати норозилик намойиши Кремль томонидан Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган режа асосида уюштирилган, деб билдирмоқда.

Намойишларни уюштирувчилар орасида собиқ президент Витор Янукович тарафдорлари ва мухолифатдаги “Баткившчина”партияси лидери Юлия Тимошенко ҳам бор.

Украина президенти Петро Порошенко Юлия Тимошенко ўз сиёсий амбицияларидан келиб чиқиб, намойишларни уюштирмоқда, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG