Линклар

Россиянинг Лукойл ширкати Ўзбекистонда янги газ конларини ўзлаштириш ишига 500 миллион доллар сармоя ётқизади.

REUTERS агентлигининг 15 ноябрь куни хабар беришича, ярим миллиард долларлик сармоя Ўзбекистондаги газ заҳираси мавжудлиги аниқланган Ҳисор комплексини ўзлаштириш учун сарфланади.

Хабарда айтилишича, бунинг учун Лукойл Люксемебург, Франция, Япония, Италия, Германия, Нидерландлар, Россия ва Австриядаги бир қатор банклардан қарз олади.

Лукойл қарзни билвосита шўъба ширкати бўлган Союзнефтегаз Восток Лимитет корхонасига беради. Мазкур корхона эса Ҳисор ҳудудини ўзлаштириш ишларини олиб боради.

XS
SM
MD
LG