Линклар

logo-print

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда одам савдоси 23,5 фоизга озайганини билдирди


Самарқандда ўтказилган одам савдосига қарши кураш бўйича тадбирдан олинган сурат.

Самарқандда ўтказилган одам савдосига қарши кураш бўйича тадбирдан олинган сурат.

Россияда одам савдоси билан шуғулланганликда гумонланган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Спутник нашри 15 ноябрь куни хабар берди. Хабарда аёл Россиянинг қайси ҳудудида қўлга олингани ва унинг шахсига оид маълумотлар берилмаган.

Айни пайтда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда одам савдоси қурбонлари сони 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 23,5 фоизга озайганинини билдирмоқда.

2015 йилда Ўзбекистонда “Одам савдоси” моддаси билан 372 та жиноят иши очилиб 460 одамнинг иши судга ўтказиб берилган. Суд улардан 442 нафарини қамоқ, 15 нафарини аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилган.

Ўзбекистон Жиноят кодексида одам савдоси учун 12 йиллик қамоқ жазоси берилиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG