Линклар

logo-print

Ўзини ўлдига чиқариб суғуртадан $1 миллион ундирмоқчи бўлган ўзбекистонлик қидирилмоқда


Ўзини ўлдига чиқариб АҚШдан 1 миллион долларлик суғурта пули ундирмоқчи бўлган Ўзбекистон ватандоши Ўш милицияси томонидан қидирилмоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 31 ёшли ўзбекистонлик тахминан 2000 йилда Green Card ютиб олиб АҚШга боради ва у ерда ўз ҳаётини 1 миллион долларга суғурта қилдиради.

Шундан сўнг у Ўшга келиб, шифокорлардан бири билан тил бириктиради. Шифокор Ўзбекистон ватандоши ўлгани тўғрисида соҳта гувоҳнома тайёрлаб беради.

Ўзбекистон ватандоши Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги қабристонлардан бирида қабр қаздириб, ўз номига ёдгорлик тоши ҳам ўрнатади.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ватандошига ўлганлиги тўғрисида соҳта гувохнома берган шифокор яқинда уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими томонидан ҳибсга олинди. Ўзбекистон ватандоши эса қидирувга берилган.

Айни пайтда тергов ишлари давом этаётгани, бу воқеадан Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси ҳам хабардор қилингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG