Линклар

"Лукойл" Ўзбекистондаги Ҳисор лойиҳаси учун 500 миллион долларлик сармоя ётқизди


Россиянинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистоннинг жануби-ғарбидаги Ҳисор тоғларида газ ва нефт қазиб олиш бўйича лойиҳасини амалга ошириш учун 500 миллион доллар ҳажмдаги кредитни жалб этмоқда.

Ширкат матбуот хизматига кўра, кредит Intesa Sanpaolo Bank Luxembourg S.A. (Люксембург), Natixis (Франция), Mizuho Bank Ltd. (Япония), UniCredit S.p.A. (Италия), VTB Bank (Deutschland) AG (Германия), ING Bank N.V. (Нидерландия), AO Raiffeisenbank (Россия) ва Raiffeisen Bank International AG (Австрия) кирган тижорат банклари консорциуми томонидан тақдим этилган.

Концорциум ушбу кредитни 3 ойлик LIBOR+3,0 фоиз ставка билан 5 йил муддатга тақдим этган.

Лукойл 2007 йилнинг январида Ҳисордаги лойиҳада иштирок этиш бўйича келишувга эришганди.

Мазкур лойиҳа бўйича табиий газ ишлаб чиқариш 2011 йил декабрида бошланган.

У Жарқудуқ—Янги Қизилча блокидаги энг йирик конда йилига 1,1 миллиард кубометр газ қазиб чиқариш қуввати билан ишга тушган.

Россиянинг нефть гиганти 2018 йилга бориб Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олиш ҳажмини¸ нефт эквивалентида 80 миллион бочкага етказишни режаламоқда.

“Лукойл” Ўзбекистоннинг Ҳавзак, Шоди, Қўнғирот участкалари ҳамда Қандим конлар гуруҳида геология-қидирув ишлари ўтказиб келмоқда. Ҳисор ҳудуди конларида олиб борилган ишлар натижасида 368,5 минг тонна нефть ва 2 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинди.

XS
SM
MD
LG