Линклар

Россия Халқаро жиноят судининг Рим статути иштирокчиси бўлиш ниятидан воз кечди


Россия Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди Рим статути иштирокчиси бўлиш ниятидан воз кечди.

Ҳаага суди ҳакамлари Қримнинг Россияга қўшиб олинишига қуролли низо сифатида таъриф бериши ортидан президент Владимир Путин “Россия Федерациясининг Халқаро жиноят суди Рим статути иштирокчиси бўлиш нияти йўқлиги тўғрисидаги” қарорни имзолаган.

Россия Рим статутини 2000 йилда имзолаган, лекин уни ратификация қилмаган эди.

Россия 2014 йилнинг март ойида Қримни аннексия қилган. Буни ортидан ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар жорий қилган эди.

XS
SM
MD
LG