Линклар

"Мирзиёевга раҳмат! Виртуал қабулхонаси ростдан ишлаяпти"

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Резюме

10:12 20.11.2016

"Мирзиёевга раҳмат! Виртуал қабулхонаси ростдан ишлаябти"

"Мен Наманган вилояти Шаханд Қ.Ф.Й Дашт маҳалласида истиқомат қиламан. Мен сизга яхши хабарни етказиш мақсадида ёзмоқдаман.

Биз яшаётган қишлоғимизда йўллар йўқлиги туфайли аҳоли Бош Вазир Шавкат Мирзиёевга шикоят қилган эди. Натижада, келиб, асфальт ётқизиб кетишди.

Бу виртуал қабулхона ростдан ишлаётганига далил-исбот бўла олади. Мирзиёевга раҳмат!"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

19:26 18.11.2016

Ғиждувонлик тадбиркорларга реклама қилиш тақиқланди

"Бухоро вилоятининг Ғиждувон туман ҳокими Ғиждувонда жудаям қаттиққўллик қиляпти.

Тумандаги тадбиркорлар яхши савдо қилиш учун турли рекламалар чиқариб, дўконлар олдида ўрнатар эди. Бироқ, ҳоким келиб, барча рекламаларни "олиб ташланглар" деб тадбиркор ва дўкондорларни қисиб ташлади.

Рекламасиз умуман савдо йўқ. Тадбиркорларга босим кучайгани туфайли доллар нархи ҳам кўтарилиб кетди.

Янги ҳокимимиз аввал Бухорода ҳокимнинг ўринбосари бўлиб ишлар эди. Ҳозир эса Ғиждувон туман ҳокими бўлди. Менинг ўйлашимча, янги ҳоким иш кўрсатиши лозим бўлгани учун, бу каби хатти-ҳаракатлар билан иш кўрсатмоқда".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

19:59 17.11.2016

Банк раҳбарлари марҳум президент Ислом Каримовнинг қарорига қарши чиқмоқда

"Андижон вилоятидаги Асака банкнинг Фарход филиалида шу шиор илиб қўйилган. Бироқ, ушбу банкнинг раҳбарлари ва уларнинг хатти-ҳаракатлари марҳум президентимиз Ислом Каримовнинг 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сон қарорларига қарши чиқади.

Президентимизнинг ушбу қарорларида тадбиркорларнинг биринчи талаби бўйича уларнинг ҳисобварақларидан нақд пуллар чекловсиз берилишини кўрсатиб ўтганлар.

Бироқ, банк раҳбарлари шу пайтгача қонунга зид ишлаб келмоқда. Бу каби раҳбарларни банк тизимидан олиб ташлаш вақти келмадимикин? Бу каби раҳбарлар борлигини Бош Вазир Мирзиёев биладими?

Бунақа раҳбарлар билан банк тизими ва тадбиркорлик икки дунёда ривожланмай, хор бўлади".

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни илова қилишингизни сўраймиз.

21:33 16.11.2016

"Биз светсиз жуда қийналиб кетдик"

​"Мен сизларга ёзишимнинг сабаби биз яшаётган Беруний туманидаги Бийбозор О.Ф.Йда свет тез-тез ўчирилмоқда. Биз светсиз жуда қийналиб кетдик. Шу масалада бизга ёрдам беринг.

Илтимос, шу муаммони ечишда ёрдам беринг. Сизлардан бошқа бу муаммони ечишда ёрдам берадиган ташкилот қолмади.

Бизнинг овулимизда жуда кўп ноҳақликлар акс этилади. Бунга барчамиз ўрганиб қолганмиз.

Бизнинг ҳоким Бош вазир Мирзиёев билан курсдош бўлган экан. Энди ҳоким олдингидан янада баттар золим, оддий халқ эса итдай яшамоқда. На тоза сув бор, на газ бор. Унинг устига, свет ҳам берилмаяпти".

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, “Sizdan Telegram” лойиҳасига юбораётган хабарингизга далил сифатида фото, видео ёки ҳужжатларни иложи борича илова қилишингизни сўраймиз.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG