Линклар

Эрон томонидан дастакланаётган кўнгиллилар Мосул шарқидаги ҳарбий-ҳаво базаси “Ислом давлати” гуруҳидан озод қилинганини эълон қилдилар. Агар бу хабар тасдиқланса, Тал Афардаги базанинг ишғол қилиниши Мосул озод этилиши йўлида жиддий олға силжиш бўлади.

Тал Афар Мосулдан 60 километр нарида - Сурияга кетиш йўлида жойлашган. Ироқ қўшинлари ва иттифоқчи сунний қабилалар шаҳарга шимол ва шимолий-шарқдан яқинлашмоқдалар. Ироқ махсус бўлинмалари эса Мосулнинг шарқий қисмидаги кўчаларда жанг олиб бораяпти. Бироқ ИД жангарилари ҳалигача шарқда Суриядан таъминот олиш йўлларига чиқиш имкониятини сақлаб қолмоқдалар.

Кўнгиллилар лидерларидан бирининг билдиришича, Тал Афардаги базанинг ишғол қилиниши Сурия чегарасигача бўлган ва Сурия ҳудудида бўлган ерларни озод қилиш йўлида бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG