Линклар

logo-print

Россия Халқаро жиноят суди тўғрисидаги шартномадан чиқди


Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди биноси.

Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди биноси.

Россия ҳарбий жиноятлар билан шуғулланувчи Халқаро жиноят судининг асосий ҳужжати бўлмиш Рим статути остидаги ўз имзосини расман қайтариб олиши ҳақида билдирди. 16 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлигига бу қарор ҳақида БМТни огоҳлантириш вазифасини топширди. Рим статути Россия томонидан имзоланганига қарамай, ҳалигача мамлакат парламенти томонидан ратификация қилинмаганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Халқаро жиноят суди “бир томонлама ва самарасиз” деб аталган. Баёнотда бу ташкилот “умидларни оқламагани ва том маънода мустақил бўла олмагани” урғуланади.

14 ноябрь куни Халқаро жиноят суди бош прокурори Фату Бенсуда Украина шарқидаги уруш Украина ва Россия ўртасидаги ҳарбий тўқнашув ўлароқ тан олиниши лозимлигини билдирганди.

Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Путиннинг буйруғини прокурор Бенсуда сўзлари билан бевосита боғлиқ, деб топган. Ташкилотнинг Россиядаги ваколатхонаси директори Сергей Никитинга кўра, Россия ҳеч қачон Рим статутини ратификация қилишга чин дилдан ҳаракат қилмаган ва унинг баёноти Халқаро жиноят судининг геноцид, ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни бартараф этиш каби мақсадларига нисбатан ҳақоратдир.

XS
SM
MD
LG