Линклар

logo-print

Тошкент ҳайвонот боғида тимсоҳ нобуд бўлди


Тошкент ҳайвонот боғи.

Тошкент ҳайвонот боғи.

Тошкент ҳайвонот боғида 10 ноябрь куни Нил тимсоҳи ўлган. Боғ маъмуриятининг маълум қилишича, тимсоҳ ўлимига унинг ошқозонидан топилган болалар ўйинчоғи сабаб бўлган.

Boy лақабли тимсоҳ уч йил аввал Исроилдан келтирилганди. Олиб келинганида 1 метру 20 сантиметр бўлган тимсоҳ узунлиги ўтган вақт оралиғида 2 метрга етганди.

Аввалроқ зоопарк маъмурлари ҳайвонлар катакларидан турли ашёлар топилаётгани ва улар жониворлар ўлимига сабаб бўлаётганидан огоҳлантирганди.

Жумладан, 7 ноябрь куни Қозоғистондан олиб келинган жирафа охуридан 20 сантиметрли тўқиш спицаси топилган.

XS
SM
MD
LG