Линклар

Петербургда Интерпол ходимлари тожикистонлик ИШИД тарғиботчисини қўлга олди


Интерпол ходимлари Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортида 25 ёшли тожикистонликни ҳибсга олдилар. Россия нашрларига кўра, қўлга олинган шахс “Исломий давлат” гуруҳига одам ёллаш ва террор хуружларини тайёрлашда гумонланмоқда.

Интерпол вакилларига кўра, ўзбекистонлик Умар Мирзоев 15 ноябрь куни Россиянинг Самара шаҳрига учиб кетмоқчи бўлганда ушланган. Ҳозирда у Петербургдаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридан бирида ушлаб турилибди. У билан Террорчиликка қарши кураш хизмати ходимлари иш олиб бораётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG